Мажбурий шартномаларГоҳо мусулмонлар оғир аҳволга тушиб қолишлари мумкин. Бу ҳолат уларни аслида жоиз бўлмайдиган, лекин зарурат талаб қиладиган ишларга таслим бўлишга мажбур қилади. Исломий давлат ички ёки ташқи кризисга учраши уни баъзи шартномаларни тузишга мажбур қилади. Бу шартномалар даъватни етказишга ёки Аллоҳ йўлида жанг қилишга тўғридан-тўғри олиб келмайди, лекин келгусида даъватни етказиш имконини бериши ёки даъватнинг тўхтаб қолишини даф қилиши ёки мусулмонлар вужудини сақлаб қоладиган шарт-шароитларни вужудга келтиришни осонлаштириши мумкин. Бундай шартномаларни тузишга зарурат мажбурлайди. Шунинг учун халифанинг бу шартномаларни тузиши жоиздир ва улар мусулмонларга нисбатан ижро кучида бўлади. Бу шартномаларни тузиш фуқаҳолар кўрсатиб ўтган қуйидаги икки ҳолатда рўй беради:
Биринчи ҳолат: Агар уруш қилинадиган бирон қавм мусулмонлардан маълум йилгача ярашув битими тузишни талаб қилиб, бунинг учун юртларида ўзларига Ислом ҳукмлари ижро этилмаслигини, фақат мусулмонларга ҳар йили маълум бир нарсани хирож сифатида тўлаб туришларини шарт қилиб қўйишса бу талаб қабул қилинмайди. Чунки бу куфрга сукут қилишдир. Лекин агар Ислом давлати зулмни ман қилишга қодир бўлмаса ва бу ярашув битимида мусулмонлар учун яхшилик бор деб билса, у ҳолда бу шартномани мажбуран тузиш жоиз бўлади. Бу ҳолатда Исломий давлат уларга ёрдам бериш вазифасини зиммасига олмайди. Чунки улар бу ярашув битими сабабли Ислом ҳукмларига амал қилишмайди. Улар Ислом ҳукмига бўйсунишмас экан, демак уруш ҳолатидаги кимсалар доирасидан чиқишмайди. Демак уларга ёрдам бериш мусулмонларга вожиб бўлмайди. Росулуллоҳ с.а.в. Шом юртларига чегарадош Табукдаги Юҳанно ибн Руъба билан шартнома тузиб, уни ўз минтақасида ўз динида қолдирдилар. Ваҳоланки у мусулмонлар байроғи ва ҳукми остига кирмаган эди. Муддати чекланган бундай шартнома бу давлатнинг тинчлигини Исломий давлат томонидан кафолатланишини таъминлайди. Мусулмонлардан ким бу давлатга кирса алоҳида омонлик олиб ўтирмай шу шартнома бўйича тинч-омон кириб чиқаверади ва унинг бу давлат аҳолисига хавф туғдириши жоиз бўлмайди. Бу давлат фуқароларидан кимки мусулмонлар
278-бет Бетлар: 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260 261 262 263 264 265 266 267 268 269 270 271 272 273 274 275 276 277 278 279 280 281 282 283 284 285 286 287 288 289 290 291 292 293 294 295 296 297 298 299 300 301 302 303 304 305 306 307 308 309 310 311 312 313 314 315 316 317 318 319 320 321 322 323 324 325 326 327 328 329 330 331 332 333 334 335 336 337 338 339 340 341 342 343 344 345 346 347 348 349 350 351 352 353 354 355 356 357 358 359 360 361 362 363 364 365 366 367 368 369 370 371 372 373 374 375 376 377 378 379 380 381 382 383 384 385 386 387 388 389 390 391 392 393 394 395 396 397 398 399 400 401 402 403 404 405 406 407 408 409 410 411 412 413 414 415 416 417 418 419 420 421 422 423 424 425 426 427 428 429 430 431 432 433 434
|